Косовода сайловлар ўтказилмоқда

Косовода маҳаллий ҳокимият идораларига сайловлар ўтказилмоқда.

Бу Косово 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилгандан буён, ўлкада ўтказилаётган илк сайловдир.

Ўлкада қарийиб бир ярим миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов арафасида Косово бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, бу мақсадлар учун маҳаллий полициянинг 5 мингга яқин ходими жалб қилинди.

Айни пайтда Косовода истиқомат қилаётган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 120 минга яқин этник сербдан 80 мингга яқини сайловда иштирок этаётган бўлса, 40 мингга яқини ушбу сайловга бойкот эълон қилди.

Сайлов натижаларининг келаси ҳафта ошкор қилиниши кутилмоқда.