Германия ўз дарвозабони билан видолашди

Германиялик футбол ишқибозлари сешанба куни фожеали тарзда ҳалок бўлган мамлакат миллий терма жамоаси дарвозабони Роберт Энке билан видолашдилар.

Видолашув маросими Гановер шаҳрида Роберт Энке тўп сурган “Ганновер-96” футбол жамоаси стадионида бўлиб ўтди. Маросимда ўн минглаб футбол ишқибозлари, жумладан, Германия миллий терма жамоаси мураббийлари ва ўйинчилари қатнашдилар.

32 яшар Роберт Энке сешанба куни Ганновер шаҳри ташқарисида ўзини поезд тагига отиб, жонига қасд қилган.

Хабарларга кўра, Робет Энке сўнгги пайтда депрессия ҳолатида бўлган ва ёрдам сўраб бир неча бор ўз шифокорига мурожаат қилган.