Сицилия мафияси раҳбари қўлга олинди

Сицилияда якшанба куни Коза Ностра (Сицилия мафияси)нинг раҳбарларидан бири Доменико Раккуля қўлга олинган.

Италия Ички ишлар вазири Роберто Марони Раккуляни Сицилия мафиясидаги иккинчи одам деб атади.

Қўлга олинган шахс қатор оғир жиноятлар, жумладан, рақибининг тўққиз ёшли боласини ўғирлаб, уни ўлдирганликда айбланмоқда.

Италия полицияси Доменико Раккуляни 15 йилдан бери қидираётган эди.