Афғонистон масаласи муҳокама қилинмоқда

ЕИ Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари Брюсселда Афғонистонга оид масалаларни муҳокама қилмоқдалар.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ЕИ Мудофаа вазирларига Афғонистон хавфсизлигига оид ўз ҳисоботини тақдим қилади. БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Кай Эйде, ўз навбатида, ЕИ Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади ва Афғонистон масаласини муҳокама қилади.

Бугун Брюсселда журналистлар билан учрашган Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер ЕИ яқинда иккинчи муддатга сайланган президент Ҳамид Карзайдан ҳукумат бошқарувини ислоҳ қилишда жиддий чоралар кўришини истаётганини маълум қилди.

-Сайловлардан сўнг эндиликда биз президент Ҳамид Карзай билан бирга ишлашимиз шарт. Шу ўринда қайд этишимиз лозим, биз Афғонистоннинг янги ҳукуматидан мамлакат бўйлаб давлат бошқарув сифатини ошириш ва сиёсий тартиб қоидаларни такомиллаштириш борасида жиддий чоралар кўришини кутиб қоламиз,-деди Бенита Ферреро-Валднер.