Саркози Саудийда сўзлашув ўтказмоқда

Франция президенти Николя Саркози боши берк кўчага кириб қолган Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилиш мақсадида Саудия Арабистонига сафар қилди.

Франция раҳбари бугун Ар-Риёд ташқарисидаги қироллик саройида Саудия қироли Абдуллоҳ билан учрашади.

Николя Саркози Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қайта бошлаш тарафдори бўлиб келмоқда ва яқинда Парижда Исроил ва Сурия етакчилари билан сўзлашувлар олиб борди.

Сафар арафасида Саудия Арабистони нашрларига интервью берган Саркози фикрича, Яқин Шарқ тинчлик жараёнининг тўхтаб қолиши экстремистларга қўл келмоқда.