Курдлар сайловларни бойкот қилиши мумкин

Ироқнинг Курдистон минтақаси сиёсий етакчилари мамлакат парламентида курдлар учун қўшимча жойлар ажратилмаса¸ январ ойида ўтказиладиган сайловларни бойкот қилиш билан таҳдид қилмоқдалар.

Курдистон президенти Маъсуд Барзаний маъмурияти томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, сайловлар тўғрисида яқинда қабул қилинган қонунга мувофиқ ўринларнинг тақсимланиши курдларга нисбатан адолатсизлик бўлган.

- Мазкур масала ҳал этилмагунча, курдлар сайловларга бойкот эълон қилиши мумкин,дейилади мазкур баёнотда.

Ўтган ҳафта Ироқ парламенти депутатлари сайлов тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.