Прага инқилобнинг 20 йиллигини нишонлади

1989 йил 17 ноябр куни қон тўкилишсиз бошланган инқилоб Чехословакияда коммунистик режимни қулатди.

Мазкур сана муносабати билан Прагада бўлиб ўтган тадбирда Чехия президенти Вацлав Клаус ва Бош вазири Ян Фишер иштирок этдилар.

- Биз бугунги глобаллашув даврида мустабид ўлкаларда ҳуқуқлари топталаётган инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз, озодлик истаётган бу инсонларга қўл чўзишимиз керак. Қандайдир шартномалар эвазига инсон ҳуқуқлари топталишига жим қараб турмаслигимиз лозим, деди Чехиянинг аввалги президенти, таниқли диссидент Вацлав Ҳавел бахмал инқилобининг 20 йиллиги муносабати билан қилган нутқида.

"Бахмал инқилоби"дан сўнг 1990 йилда Чехословакияда 40 йил ичида илк бор демократик сайловлар ўтказилган¸ 1993 йилга келиб эса сиёсий етакчилар келишуви билан мамлакат Чехия ва Словакияга бўлинган эди.