Қароқчилар “Алакрана”ни қўйиб юбордилар

Сомали қароқчилари ўтган ой қўлга олган Испанияга қарашли "Алакрана" балиқчи кемасини қўйиб юборган.

Испания бош вазири Хосе Луис Родригес Сапатеронинг билдиришича, гаровга олинган кема бортидаги жами 36 денгизчи тирик бўлиб, улар ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Аммо Сапатеро кема экипажи озод этилиши учун Испания Сомали қароқчиларига йирик миқдорда товон пули тўлагани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ бермади.

Аввалроқ Сомали қароқчилари оммавий ахборот воситалари орқали испан денгизчиларини 3 ярим миллион доллар эвазига қўйиб юборганликларини билдирган эдилар.