АҚШдаги ўзбек талабалари кўпаймоқда

Бу ҳақда Тошкентдаги 3- халқаро таълим ярмаркаси қатнашчиси, АҚШ элчихонаси ходими Саида Чориева маълум қилди.

Халқаро таълим институтига кўра, 2007 – 2008 ўқув йилида АҚШдаги олийгоҳларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 539 нафардан 688 нафарга кўпайган.

Бунинг эса¸ Марказий Осиё республикалари ичида энг юқори кўрсаткич экани айтилмоқда.

3- халқаро таълим ярмаркасида шунингдек, Британия Кенгаши, Германиянинг Даад ва Гёте институтлари, Ҳиндистон маданият маркази, Вестминистр университети ҳамда Тошкентда жойлашган қатор тил мактаблари ва тест марказлари вакиллари иштирок этмоқда.