Фараҳда фуқаролар нишонга олинди

Афғонистон жанубида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 12 киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, мотоцикл бошқараётган шахс Фараҳ шаҳридаги гавжум кўчалардан бирида ўзини портлатиб юборган.

Эрон чегарасига яқин бўлган мазкур ҳудудда жорий йил давомида жанггарилар томонидан бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этилди.