АҚШ-Покистон ҳамкорликни кучайтирмоқчи

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Леон Панетта Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан Вашингтоннинг Афғонистонга оид стратегиясини муҳокама қилди.

Ғилоний маъмурияти тарқатган хабарга кўра, учрашув чоғида томонлар террор таҳдидини бартараф этиш мақсадида икки давлат ҳарбийлари ва хавфсизлик хизматлари ўртасидаги амалий фаолиятни мустаҳкамлашга келишиб олганлар.

Бироқ АҚШ томони ушбу хабарга расмий муносабат билдирганича йўқ.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.