Мюнхенда Тоғли Қорабоғ масаласи муҳокама қилинди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Германиянинг Мюнхен шаҳрида Арманистон президенти Серж Саркисян билан учрашиб, можароли Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилди.

Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Мюнхен учрашуви арафасида Илҳом Алиев музокаралар натижасиз якунланса, Озарбайжон қўшинлари айирмачи ўлкада назорат ўрнатиш учун куч ишлатишга тайёр экани ҳусусида огоҳлантирди.

90-йилларда айирмачи Тоғли Қорабоғ минтақаси учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида юзага чиққан можарода 35 мингга яқин одам ҳалок бўлган.