Карзай Жирға йиғини ўтказмоқчи

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай матбуот вакилига кўра, Карзай хавфсизлик масаласи ҳамда Толибон ҳаракати билан тинчлик музокараларини бошлаш имкониятларини муҳокама қилувчи йиғинга дала қўмондонларини ҳам таклиф қилиши мумкин.

Ройтерс агентлиги Ҳамид Элмийнинг “ҳукумат олдида икки танлов турибди, биринчиси - дала қўмондонлари иштирокисиз Жирға мажлиси уюштириб, Толибон ҳаракати билан тинчлик музокараларини бошлаш ва иккинчиси -бу мажлисга дала қўмондонларини ҳам таклиф қилиш танловидир", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Элмий сўзларига кўра, Ҳамид Карзай ушбу йиғинни июн ойига белгиланган парламент сайловларидан олдин ўтказишни режалаган.

19 ноябр куни қасамёдга келтирилган Ҳамид Карзай Жирға мажлиси ўтказиш режасини ошкор қилди.

Бироқ Толибон етакчилари халқаро кучлар Афғонистонни тарк этмагунча, Карзай ҳукумати билан музокаралар курсисига ўтирмаслигини маълум қилган.