Эронда ҳарбий машқлар ўтказилмоқда

Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказа бошлади.

Ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили генерал Аҳмад Мигҳоний сўзларига кўра, беш кунга мўлжалланган машқлардан асосий мақсад мамлакат ядровий иншоотлари ҳимоя тизимини такоммилаштиришдан иборат. Генерал, шунингдек, ҳарбий машқлар асосан Эрон ядровий иншоотлари жойлашган мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий ҳудудларида ўтказилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Аҳмад Мигҳоний агар Россия ваъда қилинган S-300 ракета тизимларини Эронга етказиб бермаса, Теҳрон ўз кучи билан такомиллашган янги мудофаа тизимини ишлаб чиқишини таъкидлади.