Бишкекда мактаблар ёпилди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги ҳафта давомида гриппга чалинган ўқувчилар сони кескин ортиши муносабати билан, 23 ноябрдан 30 ноябргача Бишкекда барча мактабларни ёпиш тўғрисида буйруқ берди.

Расмийларга кўра, 16-20 ноябр кунлари оралиғида Бишкек мактаблари ўқувчиларининг 20-30 фоизи гриппга чалингани аниқланган.

Айни пайтда расмийлар ўқувчилар учун жорий этилган мажбурий таътил яна узайтирилиши мумкинлигини айтмоқдалар.