Покистонда жанггарилар талофот кўрмоқда

Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда 30дан зиёд жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, камида тўққиз жанггари беш ҳафтадан буён кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган Жанубий Вазиристон минтақасида ўлдирилган. Покистон ҳарбийларига кўра, хавфсизлик кучлари жанггариларни стратегик жиҳатдан муҳим бўлган ҳудудлардан сиқиб чиқарган.

Шунингдек, ҳарбийларнинг билдиришича, бир гуруҳ жангарилар қўшни Шимолий Вазиристон ва Ўрақзой туманларига қочишга муваффақ бўлган. Бу туманларда ҳам жанггарилар билан шиддатли тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинмоқда.