Вашингтон ва Деҳли ҳамкорликни давом эттиради

АҚШ президенти Барак Обама ва Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳлар ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бу ҳақда улар Сингҳнинг Вашингтонга сафари доирасида ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Экс-президент Жорж Буш 2005 йили Америкада ишлаб чиқарилган ядровий ёнилғини Ҳиндистондаги атом электр станцияларига етказиб бериш тўғрисида, бу мамлакат Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаганига қарамай, шартнома имзолаганди.