Аҳмадийнажод Чавес меҳмони бўлади

Лотин Америкаси бўйлаб сафар қилаётган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун Венесуэлага сафар қилади.

Бу ерда Эрон раҳбари венесуэлалик ҳамкасби Уго Чавес билан учрашади. Аксил-америка чиқишлари билан яхши танилган ҳар иккала президент сўнгги йиллар давомида бир нечта бор учрашиб, сўзлашув олиб борган.

Аҳмадийнажон сафари арафасида эса Венесуэладаги яҳудийлар жамоаси Эрон президенти ташрифига қарши норозилик акцияси уюштирди. Мамлакат мухолифати эса Уго Чавеснинг Аҳмадийнажод билан ҳамкорлигини “хавфли” дея атади.

Венесуэлага келишдан аввал Эрон раҳбари Бразилия ва Боливияда бўлиб, ушбу давлат етакчилари билан сўзлашувлар олиб борди.