Мумбай ҳужумига алоқадорларга айблов ўқилди

Покистон суди Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган террор ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган етти шахсга айблов эълон қилди.

Айбланувчилар эса, ўз навбатида, барча айбловларни инкор қилмоқдалар.

2008 йилнинг 26-29 ноябр кунлари Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумларда 160дан зиёд шахс нобуд бўлган.

Ушбу ҳужумлари уюштирган жангарилар орасида тирик қолган ягона шахс Муҳаммад Ажмал Касаб июл ойида бўлиб ўтган маҳкама жараёни чоғида ўз айбига иқрор бўлган эди.

Ҳиндистон Мумбай ҳужумларида Покистонда жойлашган Лашкари Тоййиба гуруҳини айблаб келмоқда.