Обама Данияга келадиган бўлди

Ғарб матбуотининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган Оқ уй расмийсига таяниб хабар қилишича, АҚШ президенти Барак Обама келаси ой Копенҳагенга сафар қилиб, иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган саммитда иштирок этади.

Расмийларга кўра, Обама 9 декабр куни Копенҳагенга сафар қилади ва Нобел Тинчлик мукофотини олиш учун у ердан Ослога йўл олади.

Копенҳаген саммитида 65дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этадилар.

БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган ушбу саммитида глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади.