Обама Афғонистонга оид янги стратегияси эълон қилади

АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон бўйича янги стратегиясини 1 декабр куни эълон қилади. Бу ҳақда Оқ Уй вакили Роберт Гиббс маълум қилди.

Президент Обаманинг ўзи эса кеча Вашингтонда қилган чиқиши чоғида ўз маъмуриятининг мақсади "Ал-Қоида" ва унинг иттифоқчиларини Афғонистонда тўла мағлубиятга учратиш экани тўғрисида гапирди.

Президент Обама Афғонистон бўйича янги стратегия тафсилотлари тўғрисида сўз юритмади. Бироқ АҚШдаги оммавий ахборот воситаларининг Пентагондаги манбаларга таяниб хабар қилишиларича, президент Афғонистонга қўшимча 35 минг аскарлик қўшин юбориш тўғрисида қарор қилиши мумкин.