Полански ҳибсдан озод этилди

Швейцария суди таниқли кинорежиссер Роман Поланскини 4 ярим миллион доллар гаров пули эвазига озодликка чиқарди.

Полански Швейцарияда қолиб, уй қамоғида яшаб туради.

Кинорежиссер АҚШнинг талабига биноан сентябр ойида Цюрих шаҳрида қўлга олинган эди.

Полански бундан 30 йил муқаддам АҚШда вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилганликда айбланган эди.

Қўшма Штатлар Швейцариядан Поланскини топширишни талаб қилмоқда.