Афғонистондаги немис генерали истеъфога чиқди

Афғонистонда тинч аҳоли вакилларининг НАТО томонидан ўққа тутилиши билан боғлиқ можаро туфайли Германия қўшинлари қўмондонларидан бири истеъфо берди.

Германия Мудофаа вазири Карл Теодор цу Гуттенберг мамлакат парламентида қилган чиқиши чоғида бу ҳақда эълон қилар экан, генерал Вольфганг Шнайдерҳаннинг руй берган ҳодиса ҳақида мамлакат раҳбариятига батафсил маълумот етказиб бера олмаганини маълум қилди.

4 сентябр куни толибон жанггарилари коалиция кучларига қарашли икки цистерна бензинни ўғирлагандан сўнг, Германия қўшинлари қўмондони НАТО учқичларидан цистерналарни портлатишни сўраган.

Афғонистон расмийларига кўра, НАТО ҳаво зарбаларида 100дан зиёд киши, жумладан, тинч аҳоли вакилларидан камида 30 киши нобуд бўлган.

Қундуз вилоятида рўй берган ушбу воқеа Германиянинг ўзида қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, Германия фуқароларининг аксари немис қўшинларининг Афғонистон миссиясидаги иштирокига қарши чиққан.