Бердимуҳамедов Медведев билан учрашди

Москвада Туркманистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Россия президенти Дмитрий Медведев туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашар экан, икки давлат ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Президентлар Москва учрашувида бир қатор муҳим масалалар, жумладан, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Россия Туркманистон билан асосан газ ва нефт соҳасида ҳамкорлик қилади.