АҚШ Сенати Афғонистон бўйича ҳисобот эълон қилди

АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси эълон қилган ҳисоботда “АҚШ ҳарбийлари 2001 йилда Афғонистонда етарли қўшинга эга бўлганида Усама Бин Лодинни қўлга олиши ёки йўқ қилиш имконига эга бўлар эди”, дейилади.

Ҳисоботга кўра, АҚШ ҳарбий қўмондонлари Тора Бора минтақасида тезкор операцияни бошлаш учун қўшимча кучларни юбориш сўровларини рад этиб, ҳаводан зарба бериш ва Афғонистон кучларини жангга юбориш тактикасини қўллаган ҳамда Покистон қўшинларининг жангарилар қочиши мумкин бўлган йўлларни тўсиб қўйишига ишонган.

Ҳисоботда, айниқса, собиқ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва ўша пайтдаги АҚШ қуролли кучлари қўмондони Томми Франкс кескин танқид қилинган.