Могадишода уч вазир ўлдирилди

Сомали полициясига кўра, Могадишо шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида содир этилган портлаш оқибатида уч вазир нобуд бўлган.

Полиция матбуот котиби сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири Қамар Аден Али, Таълим вазири Аҳмад Вайэл ва Олий таълим вазири Иброҳим Ҳассан Аддов бугунги портлашда ҳалок бўлганлар. Меҳмонхонадаги портлашда яна олти киши нобуд бўлган. Ушбу воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Сомали маркази ва жанубий ҳудудларида назорат ўрнатган исломий жанггарилар деярли ҳар куни ҳукумат кучларига қарши ҳужумлар уюштириб туради.