Дания БМТ саммитига тайёргарлик кўрмоқда

Дания глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган БМТ саммитига мезбонлик қилишга тараддуд кўрмоқда.

Айни пайтда Дания ҳукумати АҚШ президенти Барак Обаманинг Копенҳаген саммитининг якуний мажлисида иштирок этиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Дания бош вазири Ларс Локке Расмуссен Обаманинг глобал иқлим ўзгариши мавзуига алоҳида эътибор қаратиши Копенгаҳен саммити учун муҳим эканини қайд этди.

7 декабр куни бошланадиган Копенҳаген саммитида 65 дан зиёд давлат раҳбари иштирок этади.

БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган ушбу саммитида глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади.

Копенҳагендан сўнг Барак Обама Нобел Тинчлик мукофотини олиш учун Ослога йўл олади.