Ҳиндистон делегацияси Москвага сафар қилади

Бош вазир Манмоҳан Сингҳ бошчилигидаги Ҳиндистон делегацияси Москвага сафар қилади.

Бу ерда Ҳиндистон Бош вазири россиялик ҳамкасби Владимир Путин, Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади.

Москва сўзлашувларида, шунингдек, хавфсизлик масалаларининг ҳам тилга олиниши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта Ҳиндистон Бош вазири Вашингтонда бўлиб, президент Барак Обама билан сўзлашувлар олиб борган эди.Save