Туркия Афғонистонга қўшин юбормайди

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбормаслигини маълум қилди.

Эрдўғон бу ҳақда Вашингтон сафари арафасида гапирди. Бош вазирга кўра, ҳозирги кунда Афғонистонда 1750 нафар туркиялик ҳарбий хизмат қилмоқда ва турк қўшинлари Афғонистон армияси малакасини оширишда давом этади.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг кишилик ҳарбий контингент юборишини эълон қилган эди.