Россияда Перм фожиаси қурбонлари хотирланмоқда

Жума куни Перм шаҳридаги тунги клублардан бирида рўй берган ёнғин оқибатида 113 киши нобуд бўлди, 100дан зиёд шахс тан жароҳати олди. Урал минтақасида рўй берган ушбу ёнғин Россия янги тарихидаги энг мудхиш фожиалардан бири бўлди.

Бугун Россия бўйлаб ҳукумат биноларида давлат байроқлари туширилди, Перм шаҳрида эса фуқаролар фожиа қурбонлари хотирасига бир минут сукут сақладилар.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мазкур фожиа юзасидан тўрт шахсни, жумладан, тунги клуб иш юритувчисини қўлга олган. Россия матбуотига кўра, тунги клубдаги фожиага расмийларнинг коррупцияга берилгани ва эътиборсизлиги сабаб бўлган.