БМТ саммити иш бошлади

Дания пойтахти Копенгагенда БМТнинг иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган халқаро анжумани иш бошлади.

Келаси 12 кун давомида 192 давлат вакиллари глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш, атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини камайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда қашшоқ ва ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатиш ва бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

-Икки ҳафталик йиғинимизга хуш келдингиз. Ушбу йиғин давомида биз сиёсатда энг мушкул ҳисобланган, яъни келажакда дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларга ечим топиш мақсадида ҳозирданоқ муҳим қарорларни қабул қилишимиз лозим,-деди анжуманнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Дания Бош вазири Ларс Локке Расмуссен.

Копенгаген саммитининг якуний мажлисида эса 100дан зиёд давлат раҳбарлари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обаманинг қатнашиши кутилмоқда.