Алиев Саркозининг меҳмони бўлади

Бугун Парижда Франция президенти Николя Саркози ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учрашуви бўлиб ўтади.

Хабарларга кўра, президентлар учрашувида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожи, бир неча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Озарбайжон газини Францияга етказиб бериш имкониятларини муҳокама қиладилар.

Саркози ва Алиевнинг, шунингдек, Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.