Покистонда ҳарбий амалиётлар давом этмоқда

Покистон армияси расмийлари мамлакат шимоли ғарбида олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар чоғида 20га яқин жангари ўлдирилгани ва яширин базалар йўқ қилинганини эълон қилди.

Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин Ўрақзой туманида берилган ҳаво зарбаларида тўққиз жангари нобуд бўлган, иккита база йўқ қилинган.

БМТга кўра, ҳарбий амалиётлар туфайли 40 минга яқин тинч аҳоли вакиллари Ўрақзой туманидан қочган ва улар инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Ҳайбар туманида ҳам олиб борилган амалиётларда етти жангари ўлдирилган. Шунингдек, Покистон расмийларининг билдиришича, Сват водийсида рўй берган тўқнашувларда тўрт жангари йўқ қилинган.