Туркманистон-Хитой газ қувури ишга туширилди

Туркманобод шаҳри яқинидаги Сомонтепа газ конида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой ва Туркманистон президентлари иштирок этдилар.

Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитой билан боғловчи газ қувурининг узунлиги 7 минг кмни ташкил этади. Туркманистон ушбу қувур орқали Хитойга йилига 40 миллиард куб мерт газ етказиб беради.

Бугунги тантанали маросимида чиқиш қилган Хитой президенти Ху Цзинтао энергентика соҳасида келажакда ҳам Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилишга умид билдирди.