ЕИ Абхазиядаги сайловни тан олмади

Европа иттифоқининг жорий раиси Швеция иттифоқ Грузиянинг айирмачи Абхазияда ўтказилган президент сайловини тан олмаслигини маълум қилди.

-Европа иттифоқи Грузия мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб- қувватлашда давом этади, дейилади ЕИга аъзо 27 давлат номидан ёйинланган баёнотда.

Шанба куни ўтказилган президент сайловида Абхазиянинг амалдаги етакчиси Сергей Багапш ғалаба қозонди. Россия Абхазияда ўтказилган сайловни тан олган бўлса, жаҳоннинг аксар давлатлари ушбу сайловни ноқонуний, дея атадилар.

Абхазия мустақиллигини Россиядан ташқари, Никарагуа ва Венесуэла тан олган.