Тожикистонда парламент сайлови куни аниқланди

Тожикистонда навбатдаги парламент сайлови 2010 йилнинг 28 февралида бўлиб ўтади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу борада янги фармон имзолади ва Марказий сайлов комиссияси янги гуруҳи рўйхатини тасдиқлаш учун мамлакат парламентининг қуйи палатасига тақдим этган.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, янги гуруҳ рўйхатидан мамлакатдаги 7 фаол сиёсий партия вакиллари жой олган. Аммо мухолифатдаги Тожикистон Социал демократик партиясидан бирор вакил киритилмаган.

Айни пайтда Тожикистондаги 8 партия олдинда турган сиёсий тадбирга тайёргарликни бошлаб юборган.