Егор Гайдар оламдан ўтди

Россиядаги "иқтисодий ислоҳотлар меъмори" мақомини олган Егор Гайдар 53 ëшида вафот этди.

Гайдар матбуот вакилига кўра¸ у чоршанба тонгда қон қуюқлашуви билан боғлиқ мураккаблик оқибатида Москва вилоятидаги уйида ҳаëтдан кўз юмган.

90-йиллар бошида Борис Елцин президентлиги даврида Егор Гайдар бир муддат Россия муваққат Бош вазири ҳамда Иқтисод ва молия вазири лавозимларида ишлаган.

Россия ҳукуматини 1994 йили тарк этган Гайдар шу пайтгача ўзи асос солган иқтисодий таҳлил марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.