БМТ саммитида баҳс давом этмоқда

Глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишлаб Копенҳагенда ўтказилаётган халқаро анжуманда навбатдаги тортишув юзага чиқди.

Сенегал президенти Абдулла Ваде бой давлатларни ўз ваъдасига вафо қилмаганликда айблади.

Боливия ва Венесуэла президентлари Эво Моралес ва Уго Чавес бой давлатларни жаҳонда империал диктатура тизими яратганликда айбладилар. Германия Табиатни муҳофаза қилиш вазири Ноберт Роеттген 25 давлат, жумладан, Буюк Британия, Германия ва ЕИнинг тўрт давлати Копенҳагендаги анжуманда юзага чиққан бўҳронни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилаётганликларини билдирди.

Бугун Дания полицияси глобал иқлим ўзгариши мавзуидаги анжуман ўтказилаётган бино олдига тўпланган намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Икки ҳафтадан буён ўтказилаётган анжуманда бирон бир ижобий натижага эришилмаганидан ғазабланган намойишчилар Копенҳагенда норозилик пикети уюштирди. Полициянинг билдиришича, 100дан зиёд намойишчи ҳибсга олинган.