Назранда ФХХ ходимлари ўлдирилди

Ингушетиянинг Назран шаҳрида қуролланган номаълум шахслар томонидан содир этилган ҳужумда Федерал хавфсизлик хизматининг икки ходими нобуд бўлди.

Айни пайтда ҳужум қилган шахслар қидирилмоқда.

Шу куннинг ўзида Назран яқинида худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани йўл патрул хизмати пости олдида портлатиб юборди. Оқибатда 18 киши тан жароҳати олди.