Баррозо: саммит муваффақияти АҚШ позициясига боғлиқ

Европа Комиссияси раиси Жозэ Мануэл Баррозо Копенҳагенда ўтаётган иқлим ўзгариши саммити натижалари АҚШ позициясига кўпроқ боғлиқ эканини айтди.

Жаноб Баррозога кўра, агар АҚШ президенти Барак Обама Дания пойтахтидаги музокараларда ҳавога заҳарли газ чиқаришни чеклаш борасида мамлакати зиммасига кўпроқ масъулиятни олиши ҳақида эълон қилса, Европа Иттифоқи давлатлари ҳам бунга эргашиши мумкин.

БМТ ҳомийлигида ўтаётган ушбу саммит бугун ниҳоясига етади. Анжумандан мақсад ҳавога чиқариладиган заҳарли чиқиндилар миқдорини камайтириш масъулиятини берадиган ва Киото шартномаси ўрнини боса оладиган битимга эришишдир.