НАТО Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россия билан Европа хавфсизлиги бўйича янги шарнома имзолашга бугунги кунда ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Москвада журналистлар олдида чиқиш қилган Расмуссен НАТО ва Россия ўртасидаги муносабатларда муайян ўсиш кузатилганини билдирди.

Шунингдек, жаноб Расмуссен Россия ва НАТО ўзаро манфаатли соҳалар, жумладан, халқаро террорчилик, қароқчиликка қарши кураш, ядровий қуроллар тарқалишини олдини олиш борасида ҳамкорлик қилишлари мумкинлиги ҳақида гапирди.

НАТО бош котибига кўра, ҳарбий альянс айниқса Россиянинг Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ишларида фаол иштирокидан манфаатдор.

- Менимча, Афғонистон 2010 йилда ҳамкорлик марказида бўлади. Мен Россия томонига бу борада таклифлар рўйхатини тақдим этдим, деди НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен.