Покистонда икки одам худкуш ҳужум қурбони бўлди

Покистон полицияси маълумотига кўра, Пешавор шаҳридаги журналистлар клуби жойлашган бино ташқарисида амалга оширилган портлаш оқибатида яна тўрт одам яраланган.

Полиция ва шифокорлар қурбонлардан бири полиция ходими экани айтмоқдалар.

Сўнгги ойларда Покистон армияси Сват водийсида толибларга қарши амалиётлар олиб бораётганига жавобан жангарилар Пешаворда бир неча марта террор ҳужумларини амалга оширди.Save