Икки маст руҳонийни отиб ўлдирди

Москва вилоятида руҳоний Александр Филипповни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.

Москва шаҳар ички ишлар бош бошқармасидан олинган маълумотга қараганда, бири москвалик, иккинчиси Владимир областидан бўлган икки маст йигит воқеа юз берганидан кўп ўтмаёқ қўлга олинган.

39 га кирган руҳоний Александр Филиппов кеча кечқурун ўқотар қуролдан очилган ўтдан ҳалок бўлди. Хабарларга қараганда, Филиппов маст ҳолатда бўлган икки йигитга танбеҳ берган ва танбеҳга жавобан улар ўт очган.

Марҳумнинг ортида уч нафар вояга етмаган қизи қолди.