Эронлик мухолифатчи ишдан бўшатилди

Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий давлат тасарруфидаги Санъат академияси президенти лавозимидан бўшатилди.

Эроннинг собиқ бош вазири Мусавий академияни у ташкил қилинган йил – 1999 йилдан буён бошқариб келар эди.

Мусавийни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорни Маданий инқилоб кенгаши қабул қилди. Мазкур органга президент Маҳмуд Аҳмадийнажот раислик қилади.

Жорий йил ёзида бўлиб ўтган президент сайловида Мусавий Аҳмадийнажотнинг асосий рақиби бўлган эди. Сайлов натижалари эълон қилингач, уни қабул қилмаган мухолифатчилар оммавий норозилик намойишлари ўтказган эди.