Таниқли адиб Григорий Бакланов вафот этди

Москвада таниқли рус адиби Григорий Бакланов 87 ёшида вафот этди.

Баклановни китобхонлар унинг "Тўққиз кун", "Ернинг бир қаричи", "Ўликлар уят нелигин билмайди" каби уруш тўғрисидаги қисса ва романлари туфайли яхши билади.

"41 йилнинг июли" романида адиб биринчилардан бўлиб Қизил армиянинг урушнинг дастлабки кунларидаги талафотлари учун Сталин жавобгар деган фикрни илгари сурган эди.