Россия ички ишлар органлари ислоҳ қилинади

Россия президенти Дмитрий Медведев "Мамлакат ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжатга биноан 2012 йилнинг 1 январигача ички ишлар вазирлиги ходимлари сони 20 фоизга қисқартирилади.

Медведев, шунингдек, ички ишлар вазири Рашид Нургалиевга ички ишлар органларига ходимларни танлаш тартибини қайта кўриб чиқишни топширди.

Бу ҳақда президент Медведев пайшанба куни Россиядаги етакчи уч федерал телеканал раҳбарлари билан учрашуви чоғида ҳам айтиб ўтди.