Покистон Беназир Бҳуттони хотирламоқда

Покистонда бундан икки йил аввал қотиллик қурбони бўлган мамлакатнинг собиқ бош вазири Беназир Бҳутто хотирланмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Беназир Бҳутто дафн қилинган қабристонда хотира маросими бўлиб ўтди. Маросимда Покистон президенти, марҳуманинг турмуш ўртоғи Осиф Али Зардорий, мамлакат бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ва ҳукумат расмийлари иштирок этдилар.

Таниқли сиёсатчи Беназир Бҳутто 2007 йилнинг 27 декабрь куни Равалпинди шаҳрида сайловолди кампанияси ўтказаётган маҳал худкуш уюштирган ҳужум оқибатида қурбон бўлган эди.