Корейслар БААда атом электр станцияси қуради

Жанубий Корея консорциуми Бирлашган Араб Амирлигида тўртта атом электр станцияси қуриш борасида ўтказилган тендерда ғолиб чиқди.

Маълум бўлишича, тендерда Франция, АҚШ ва Япония ширкатлари ҳам қатнашган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллиард долларни ташкил этади ва бу энергетика соҳасида минтақада эришилган биринчи йирик шартномадир.

Бирлашган Араб Амирлиги расмийларига кўра, Жанубий Корея консорциуми томонидан тақдим қилинган лойиҳада хавфсизлик масалалари кафолатланган ва 2017 йилдан бошлаб атом станциялари мамлакат аҳолисини энергия билан таъминлай бошлаши мумкин.