Қозоғистон Эронга уран сотаëтганини рад этди

Расмий Теҳрон Ғарб ахборот агенликларининг “Эрон 1350 тонна тозаланган уранни Қозоғистондан сотиб олишни режалаштирмоқда” деган хабарларини қуруқ сафсата, дея атади.

Бундан бир оз аввал Ассошиэйтид пресс агентлиги Атом энергияси халқаро агентлигига аъзо бўлган давлатлардан бирига таяниб Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги келишув яқин ҳафталар ичида имзоланиши мумкин, дея хабар тарқатди.

Бироқ Эроннинг БМТ Атом энергияси халқаро агентлигидаги миссияси ушбу хабарларни инкор қилди.

Айни пайтда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Эржан Ашикбаев мамлакатнинг уран билан боғлиқ фаолияти Атом энергияси халқаро агентлиги талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилаётганини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили, ўз навбатида, тозаланган уранни Эронга етказиб бериш БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ушбу давлатга нисбатан жорий қилинган санкцияларга зид бўлишини таъкидлади.