Германия афғон армияси масъулиятини оширмоқчи

Германияга кўра, НАТО қўмондонлиги жорий йилда Афғонистон хавфсизлигини назорат қилишни ҳукумат кучлари зиммасига юклашни бошлаши лозим.

Германиядаги “Focus” журналига интервю берган ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле Афғонистон масаласига бағишлаб жорий ой якунида Лондонда ўтказиладиган халқаро анжуманда хавфсизлик маъсулиятини 2010 йилдан бошлаб афғон армияси зиммасига юклаш масаласи муҳокама этилишини маълум қилди.

Лондон анжумани 28 январ куни ўз ишини бошлайди ва унда, шунингдек, НАТОнинг Афғонистонга оид стратегияси муҳокама қилинади.

Айни пайтда Афғонистондаги халқаро кучлар сафида 4500 нафар немис аскари хизмат қилмоқда ва Германия Лонондаги анжумандан сўнг ушбу давлатга қўшимча ҳарбий юбориш масаласини кўриб чиқишини билдирган.